Logo

Ўзбекистонлик ўқувчилар "Хотира поезди-2025" маданий-маърифий лойиҳасида иштирок этмоқда

Июнь 23, 2025. 10:39 • 45 сония

113
Ўзбекистонлик ўқувчилар "Хотира поезди-2025" маданий-маърифий лойиҳасида иштирок этмоқда

МОСКВА, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон мактаб ўқувчилари жорий йилнинг 20 июндан 5 июлига қадар бўлиб ўтаётган "Хотира поезди-2025" лойиҳасида иштирок этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Бу йил икки қаватли поезд Беларусь ва Россиянинг кўплаб шаҳарларидан ўтади. Улар орасида Минск, Москва ва Санкт-Петербург бор.

Икки ҳафта ичида мактаб ўқувчилари Россия вилоятлари ва Белоруссиянинг турли ҳудудларига ташриф буюришади.

"Хотира поезди" лойиҳаси Россия-Беларусь маданий-маърифий тадбири бўлиб, унинг доирасида турли мамлакатлардан ёшлар Россия ва Беларусь шаҳарларига саёҳат қиладилар.

Мазкур лойиҳа 2022 йилда бошланган бўлиб, унинг асосий мақсади ёшларни Иккинчи жаҳон уруши тарихи билан яқиндан таништириш, шунингдек, аждодларимиз қаҳрамонлигини хотирада сақлаш авлодларнинг муқаддас бурчини англашдан иборат.

"Хотира поезди" турли ҳудудлардан келган иштирокчиларга дўстлашиш, бир-бирларининг маданий анъаналари ва турли халқларнинг урф-одатларини ўрганиш имконини беради.

Йўловчилар орасида Беларусь, Россия, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистондан келган ўқувчилар ҳам бор.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш