Logo

"Маҳалла еттилиги" томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади

Ноябрь 03, 2025. 17:23 • 38 сония

242
"Маҳалла еттилиги" томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йил ноябрь ойида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Камбағал оилалар реестри"га киритилган оилалар ҳамда "Маҳалла еттилиги" томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, бугунги кунда мазкур икки реестрда ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Камбағал оилалар реестри") 816 мингта оила мавжуд. Жорий йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, "Маҳалла еттилиги" томонидан 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилди.

        Бу борада, агентлик томонидан тайёрланган видео-лавҳа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш