Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари иттифоқининг 20-сессиясида иштирок этди

Июнь 28, 2026. 14:30 • 2 дақ

159
Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари иттифоқининг 20-сессиясида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари иттифоқининг 20-сессиясида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобулжон Турсунов Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Парламентлар иттифоқи Конференциясининг 20-сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Олий Мажлис юқори палатаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, "Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда парламентлараро ҳамкорлик орқали барқарор ва инклюзив иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш" мавзусига бағишланган мазкур анжуман 40 дан ортиқ мамлакат парламент делегациялари, 10 дан зиёд давлат парламентлари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакилларини бирлаштирди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашилиб, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, барқарор ва инклюзив иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, сессия доирасида Бош қўмита, Ижроия қўмитаси, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари бош котиблари ассоциацияси ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро муносабатлар, иқтисодий масалалар ва атроф муҳит, ҳуқуқий ва маданий масалалар, цивилизациялар ва динлараро мулоқот, инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича қўмиталар йиғилишлари ўтказилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш