Миллий кенгашнинг сайёр йиғилишида Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Июнь 28, 2026. 12:00 • 3 дақ

72
Миллий кенгашнинг сайёр йиғилишида Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.
Миллий кенгашнинг сайёр йиғилишида Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.
Миллий кенгашнинг сайёр йиғилишида Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 26 июнь куни Сув хўжалиги вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Олий Мажлис юқори палатаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, уни Сенат раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ҳудудлар ва соҳалар кесимида тизимли ўрганиб келинмоқда. Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларида сайёр муҳокамалар ўтказилган.

Бу галги мажлисда эса Сув хўжалиги вазирлиги тизимида коррупциянинг олдини олиш масалалари танқидий кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, сув мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий барқарорлиги учун муҳим стратегик ресурс ҳисобланади. Шу боис соҳада давлат маблағларидан самарали фойдаланиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупция хавфларини бартараф этиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Тадбирда сув хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш, давлат маблағларидан самарали фойдаланиш, рақамлаштиришни жадаллаштириш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ҳамда соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Қайд этилганидек, 2024–2025 йилларда ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида сув хўжалиги тизимида 301 нафар ходим томонидан 243 та коррупциявий жиноят содир этилган бўлиб, улар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 70 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар ундирилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Муҳокама жараёнида бюджет маблағларини талон-торож қилиш, сув тежовчи технологиялар учун ажратилган субсидиялардан ноқонуний фойдаланиш, сув фонди ерларини бошқаришдаги қонунбузарликлар, рақамлаштириш ишларининг сустлиги ҳамда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмаларининг катта қисми бугунги кунга қадар тўлиқ самарали ишламаётгани танқид қилинди.

Мажлисда коррупцияга қарши курашишда асосий эътибор алоҳида ҳуқуқбузарликларга эмас, балки уларни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Мажлис якунида Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига муҳокама жараёнида билдирилган таклифлар асосида 10 кун муддатда соҳада коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга қаратилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда Миллий кенгашга киритиш вазифаси юклатилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш