Сенатда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти қайд этилди
Июль 16, 2024. 18:47 • 45 сония
• 196
ТОШКЕНТ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Кеча Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги парламент давлат котиби Анетте Крамме билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Германия вакиллари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Товарларни барқарор етказиб бериш занжирини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Сенати раиси Венгрия Президенти билан учрашди
Германия Бундестаги қўмитаси делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди