Logo

Олий Мажлис Сенати раиси Истанбулда Озарбайжон ва Беларусь парламентлари раҳбарлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Апрель 20, 2026. 09:25 • 2 дақ

215
Олий Мажлис Сенати раиси Истанбулда Озарбайжон ва Беларусь парламентлари раҳбарлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Олий Мажлис Сенати раиси Истанбулда Озарбайжон ва Беларусь парламентлари раҳбарлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ИСТАНБУЛ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Истанбул шаҳрида Озарбайжон ва Беларусь парламентлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Саҳиба Гафарова билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида парламентлараро муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан иккинчи Ўзбекистон – Озарбайжон парламентлараро форумини ташкил этиш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгашининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Алейник билан учрашув давомида икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди. Жумладан, навбатдаги Ўзбекистон – Беларусь парламентлараро форумини, парламент раҳбарлари учрашувларини, Ёш парламент аъзолари форумини ташкил этиш ҳамда ҳудудий вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида парламентлараро форумлар ва парламент комиссиялари икки томонлама муносабатларнинг амалий ва самарали механизмлари сифатида алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш