Жазоир элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Май 20, 2026. 19:30 • 2 дақ

59
Жазоир элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Жазоир элчиси Муҳаммад Иркини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Ирки жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон - Жазоир ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига чин дилдан миннатдорлик билдирамиз.

Элчи жанобларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Ирки 2023 йил охирида Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган. 2024 йил 7 май куни у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш