“Asdaa Oman”: Ўзбекистонда болалар хавфсизлигининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмоқда

Май 20, 2026. 20:25 • 2 дақ

31
“Asdaa Oman”: Ўзбекистонда болалар хавфсизлигининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмоқда

МАСКАТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда сўнгги йилларда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш ва вояга етмаганлар учун хавфсиз муҳит яратишга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Asdaa Oman” газетасига таяниб.

Нашрда таъкидланишича, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонуннинг қабул қилиниши бу борада муҳим босқич бўлган. Мазкур ҳужжат билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Янги қабул қилинган нормалар вояга етмаганларга нисбатан, шу жумладан, рақамли технологиялар ва интернет маконидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Унда вояга етмаганлар тасвири туширилган материалларни тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун алоҳида жавобгарлик, бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари назарда тутилган.

Ҳужжатда вояга етмаганлар иштирокида тергов ҳаракатларини ўтказишда процессуал кафолатлар кучайтирилган. Хусусан, болани сўроқ қилишда қонуний вакилнинг иштироки мажбурийлиги ва сўроқларнинг давомийлиги вояга етмаган шахснинг ёшини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

“Asdaa Oman” нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар профилактика механизмларини мустаҳкамлаш, болаларни зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилиш даражасини ошириш ва миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштиришга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш