Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича протоколни имзоладилар

Январ 27, 2025. 20:16 • 59 сония

1634
Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича протоколни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 27 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бугун бўлиб ўтган музокаралар якунида иккита ҳужжатни имзоладилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ҳамкасбим Рашид Мередов жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида иккита муҳим ҳужжатни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – 2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури; Шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш тўғрисида протокол. Бундан ташқари, биз халқаро ташкилотларда бир-биримизнинг номзодларимизни қўллаб-қувватлаш тўғрисида ноталар алмашдик".

Шунингдек ўқинг

"Дунё АА" олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш