Logo

Ўзбекистон Президенти 17 июнь куни "Марказий Осиё – Хитой" саммитида иштирок этади

Июнь 16, 2025. 20:09 • 46 сония

113
Ўзбекистон Президенти 17 июнь куни "Марказий Осиё – Хитой" саммитида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш