Ўзбекистон Президенти 22 август куни амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
Август 21, 2025. 19:34 • 33 сония
• 80
ТОШКЕНТ, 21 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни "Озарбайжон - Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди