Logo

Ўзбекистон Президенти Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси билан телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик самарали бўлаётганини қайд этди

Июль 24, 2025. 17:02 • 42 сония

31
Ўзбекистон Президенти Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси билан телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик самарали бўлаётганини қайд этди

ТОШКЕНТ, 24 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.


Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шу жумладан самарали парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.


Олий даражадаги келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш, саноат кооперацияси, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш