Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан 16-17 ноябрь кунлари Ўмонда бўлади
Ноябрь 15, 2026. 15:05 • 52 сония
• 119
ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон–Ўмон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси