“Infozakon”: Ўзбекистон ва Ўмон савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантирмоқда

Ноябрь 16, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 65
“Infozakon”: Ўзбекистон ва Ўмон савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантирмоқда

ОСТОНА, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг “Infozakon” ахборот порталида “Ўзбекистон – Ўмон: янги давр ва ҳамкорлик имкониятлари” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар анъанавий дипломатик мулоқотдан кўп қиррали амалий ҳамкорлик босқичига ўтмоқда. Ўзбекистон Ўмон учун Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий ҳамкорга, Ўмон эса Ўзбекистон учун Форс кўрфази минтақасидаги истиқболли логистика шеригига айланиши мумкин.

Ҳукуматлараро комиссия ушбу жараённинг мувофиқлаштирувчиси сифатида намоён бўлмоқда. 2024 йил сентябрь ойида Маскатда томонлар учрашувларга тайёргарлик кўриш, икки томонлама Ишбилармонлар кенгашини тузиш ҳамда қўшма бизнес-форум ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Материалда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ҳозирча иқтисодиётларнинг мавжуд имкониятларига тўлиқ жавоб бермаётгани таъкидланган. Маскатдаги учрашувда Имтиёзли савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда Ўмоннинг эркин иқтисодий зоналари имкониятларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. “UzOman” инвестиция компанияси Ўзбекистонда ҳозиргача ўндан зиёд лойиҳани молиялаштирган.

Транспорт ва логистика соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон учун “Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Ўмон” транспорт коридори стратегик аҳамиятга эга.

Йил ўртасида “Oman Air” авиакомпанияси Маскат–Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Шунингдек, “яшил” энергетика, рақамли савдо, туризм ва академик алмашинувлар ҳам истиқболли йўналишлар сифатида эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш