Италия Бош вазири 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Май 27, 2025. 11:37 • 35 сония
• 590
ТОШКЕНТ, 27 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, саммит Ўзбекистон етакчисининг 2023 йил 7-9 июнь кунлари Италияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон–Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Инновацион ҳамкорлик ва гуманитар алмашинув лойиҳаларини илгари суриш диққат марказида бўлади.
Якунда икки томонлама битимлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония Императори билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди