Иордания Подшоҳи Ўзбекистон Президенти ҳамроҳлигида юртимизда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди
Август 26, 2025. 13:58 • 50 сония
• 316
ТОШКЕНТ, 26 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизга давлат ташрифи дастури доирасида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида юртимизда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида хорижий бозорлар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган кенг турдаги юқори сифатли маҳсулотларн кўргазмага қўйилган.
Олий мартабали меҳмонга тоғ-кон, фармацевтика, кимё, тўқимачилик, заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби соҳалардаги технологик босқичлар, ишлаб чиқариш қувватлари, инновациялар ва қўлланилаётган энг илғор ускуналар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Экспозициядан юқори қўшилган қийматга эга тайёр саноат маҳсулотлари намуналари: дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар, минерал ўғитлар, тўқимачилик, трикотаж ва заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, IT ечимлари ва бошқалар ўрин олган.
Иордания етакчиси Ўзбекистон маҳсулотлари ва саноат салоҳиятини юксак баҳолади. Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди