Ўзбекистон ва Италия етакчилари икки мамлакат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган ноёб кўргазмани бориб кўрдилар
Май 29, 2025. 15:48 • 52 сония
• 560
ТОШКЕНТ, 29 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони бугун Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ташкил этилган "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини томоша қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ноёб экспозиция икки мамлакат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган. У "Рим ва Кушон империяларининг савдо муносабатлари", "Биринчи Уйғониш даври", "Марко Поло", "Амир Темур", "Мирзо Улуғбек" ва "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "XIX асрда Ўзбекистондаги италияликлар", "Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг Италияни озод қилишга қўшган ҳиссаси", "Ўзбекистон ва Италия: маданий меросни асраш" каби 9 та мавзули бўлимдан ташкил топган.
Меҳмонларга Афросиёбнинг "Самарқанд ҳукмдори томонидан элчиларни қабул қилиш маросими" номли деворий суратнинг машҳур италиялик уста Мауро Пеллицонни томонидан Флоренция мозаикаси услубида ишланган ноёб нусхаси намойиш этилди.
Шунингдек, етакчилар турли тарихий ёдгорликлар, график тасвирлар, қўлёзма ва миниатюралар, нодир адабий нашрлар, ҳайкаллар, архив суратлари ва ҳужжатлари билан танишдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Япония Императори билан учрашди