Logo

Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари "Их Тэнгэр" давлат мажмуасида дарахт экдилар

Июнь 25, 2025. 12:50 • 25 сония

46
Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари "Их Тэнгэр" давлат мажмуасида дарахт экдилар

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга "Их Тэнгэр" давлат мажмуаси боғида дарахт экдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.

Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар "Наадам" анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш