Logo

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Май 10, 2025. 10:04 • 48 сония

92
Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 10 май. /"Дунё" АА/. Кеча Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, cуҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутладилар.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан Россия Президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш