Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Қатар элчиси 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган вазифаларни муҳокама қилдилар  

Декабрь 19, 2025. 18:57 • 40 сония

57
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Қатар элчиси 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган вазифаларни муҳокама қилдилар  

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. / “Дунё” AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, 2025 йил давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва таълим соҳаларида эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

 “Дунё” AА олган сурат.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш