Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Самарқанд шаҳридаги "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлдилар

Апрель 23, 2025. 21:09 • 27 сония

139
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Самарқанд шаҳридаги "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлдилар

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда бугун "Silk Road Samarkand" халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмон халқимизнинг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш