Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари "Замонлар садоси" кўргазмасига ташриф буюрдилар
Апрель 24, 2025. 18:50 • 40 сония
• 685
ТОШКEНТ, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга бугун Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган "Замонлар садоси" кўргазмасига ташриф буюрдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё "АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, меҳмонларга кўргазманинг асосий қисми — тунги саҳро манзараси намойиш этилди. Юлдузли осмонда буржлар, Мирзо Улуғбек харитаси ва меридианлар намоён бўлади. Томошабин худди Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланаётган карвон каби қум тепаликлар орасидан ўтади. Йўл бўйлаб инсоният цивилизациясининг ривожланиш тарихи ёритиб борилади.
Ўзбек ва туркман санъаткорлари ижросида дутор ва танбур чалинди, буюк шоирлар Алишер Навоий ва Махтумқули ғазаллари ўқилди.
Инновацион тақдимотда махсус жилолар ва театрлаштирилган саҳналар кенг қўлланилгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониянинг “Sumitomo Corporation” компанияси президентини қабул қилди