Туркман халқининг миллий етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклади
Июль 24, 2025. 12:03 • 51 сония
• 28
ТОШКЕНТ, 24 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркманистон миллий етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш жадал ортиб, корхоналар ва ишбилармонлар даражасида кооперация алоқалари чуқурлашиб бораётгани, фаол маданий-гуманитар алмашинув давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди