Logo

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

Июль 24, 2025. 15:24 • 31 сония

21
Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 24 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.


Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш