Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Туркия элчиси билан учрашди

Февраль 19, 2024. 19:15 • 42 сония

• 288
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Туркия элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш