Вашингтонда Оқ уйдан бир ярим километр нарида отишма содир бўлди
Ноябрь 13, 2026. 22:00 • 2 дақ
• 94
ВАШИНГТОН, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Оқ уйдан тахминан 1,5 км узоқликда жойлашган Логан-Серкл туманидаги турар жой мажмуасида отишма юз берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири “CNN” телеканалига таяниб.
АҚШда содир бўлган ушбу ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, ўт очган шахс 55 ёшли шифокор бўлган. Ҳалок бўлган фуқаро турар жой биносининг 46 ёшли бошқарувчиси экани маълум бўлди.
Ҳужумдан сўнг гумонланувчи квартиралардан бирига қамалиб олган ва воқеа жойига етиб келган полициячиларга қарата ўт очган. Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни ўз жонига қасд қилган ҳолда топишган.
Жароҳатланган тўрт кишидан бирининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Полиция рўй берган ҳодиса тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда.
Вашингтон мэри Мюриэл Боузер мазкур ҳодисани қуролли зўравонлик ҳаракати деб атади. Оқ уйга ҳам юз берган ҳодиса ҳақида маълумот берилган.
“Politico” сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси