Ўзбекистон Президенти Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Июль 12, 2026. 20:00 • 2 дақ

42
Ўзбекистон Президенти Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ТОШКЕНТ, 12 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.

Ҳамдардлик мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний узоқ йиллар Қатарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшгани, ўз Ватанининг чинакам фидойи ва олижаноб фарзанди бўлгани таъкидланади.

“Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган Шайх Ҳамад Ол Соний Аъло Ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади”, - дейилади мактубда.

Шунингдек ўқинг

Давлатимиз раҳбари Қатар Амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилдан 2013 йилгача мамлакатни бошқарган Қатар собиқ амири 74 ёшли Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти ҳақида 12 июль куни эрталаб эълон қилинган эди. 2013 йилда у ўз ихтиёри билан тахтдан воз кечиб, уни ҳозирда Қатарга раҳбарлик қилаётган ўғли Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш