Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди
Май 19, 2025. 18:05 • 28 сония
• 81
ТОШКЕНТ, 19 май. "Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди