Ўзбекистон – Россия парламентлараро алоқаларини янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди
Июль 24, 2026. 19:07 • 56 сония
• 67
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Федерация Кенгаши Раиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилади.
Икки мамлакат парламентларининг Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган самарали ҳамкорлиги катта мамнуният билан қайд этилди.
Олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини таъминлаш, саноат кооперацияси, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси