Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Июль 24, 2026. 19:15 • 51 сония
• 66
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Александр Беглов Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
“Йўл харитаси” асосида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси