Logo

Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Май 28, 2025. 21:06 • 43 сония

50
Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

ТОШКЕНТ, 28 май. /"Дунё" АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қуръон оятлари тиловат қилинди.

Бутун ислом оламида Имом Бухорийнинг ҳурмати юксак, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда.

Ташриф чоғида Президентимиз қурилишнинг боришини кўздан кечирди.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Ҳозирги кунда мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид, 4 та минора қуриб битказилган. 

Янги мажмуа зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлади. Музей, маъмурият, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш биноларини ўз ичига олади. Пештоқлар ва айвон деворларига "Саҳиҳи Бухорий"дан ҳадислар битилади.

Давлатимиз раҳбарига мажмуада бўлажак шароитлар ҳақида ахборот берилди. Мақбара ҳовлиси ва хиёбонларга кўпроқ дарахтлар экиш зарурлиги айтилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш