Ўзбекистон Президенти телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчисини таваллуд куни билан табриклади
Июнь 29, 2025. 17:59 • 2 дақ
• 114
ТОШКЕНТ, 29 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
Кейинги йилларда, энг аввало, мамлакатларимиз етакчиларининг мунтазам учрашувлари туфайли икки томонлама ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Идоралар ўртасида яқин ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилган, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда. Муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, жумладан, "Шовот - Тошовуз" чегараолди савдо зонаси қурилиши якунланмоқда. Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар амалга оширилмоқда.
Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари, Ҳудудлараро форумни ўтказиш режалаштирилган.
Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Япония Императори билан учрашди