Logo

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга келди

Август 04, 2025. 19:48 • 30 сония

85
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга келди

ТОШКЕНТ, 4 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш