Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбарини қабул қилди
Май 26, 2025. 18:36 • 40 сония
• 586
ТОШКЕНТ, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳридаги триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбари Антонио Фернандес Ариманини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу нуфузли глобал ташкилот билан мазкур спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистонда миллий триатлон мактабини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда триатлон жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Миллий федерация фаолият кўрсатмоқда, мунтазам равишда халқаро мусобақалар ўтказилмоқда, ўзбекистонлик спортчилар қитъа ва жаҳон рейтингларида ўз ўринларини мустаҳкамлаб бормоқда.
Спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт менежерларини тайёрлаш, замонавий инфратузилмани яратиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва эксперт кўмаги дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониянинг “Sumitomo Corporation” компанияси президентини қабул қилди