Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раисини қабул қилди
Июнь 10, 2025. 20:18 • 41 сония
• 59
ТОШКЕНТ, 10 июнь. /"Дунё" АА/.Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Адилбек Касималиев Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика ва транспорт коммуникацияларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЕС-1 ва "Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилишини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилда ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди