Logo

Ўзбекистон Президенти "OTP Bank Group"нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини олқишлади

Май 20, 2025. 16:49 • 34 сония

84
Ўзбекистон Президенти "OTP Bank Group"нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини олқишлади

ТОШКЕНТ, 20 май. /"Дунё" АА/. Расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, банкнинг мамлакатимиз банк-молия бозоридаги фаолияти 2023 йилдан буён жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлади.

Паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Тошкент вилоятидаги саноат паркида Венгрия компаниялари лойиҳаларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш