20 декабрь куни Тошкентда “Science and Innovation Awards – 2025” мукофотлаш маросими ўтказилади
Декабрь 19, 2025. 20:32 • 2 дақ
• 33
ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. 20 декабрь куни пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида юртимиз илм-фан ҳаётидаги энг муҳим ва нуфузли тадбирлардан бири – “Science and Innovation Awards – 2025” мукофотлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимиз илм-фан ҳаётидаги энг муҳим, энг нуфузли тадбирлардан бири – “Science and Innovation Awards” мукофотлаш маросими анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ушбу улкан илмий байрам “Science and Innovation Awards” халқаро илмий журнали жамоаси ташаббуси билан ташкил этилиб, йил давомида илм-фан ва инновациялар ривожига муносиб ҳисса қўшган энг илғор олимлар ва ташкилотларни эътироф этишга қаратилган.
Мазкур тадбир “Apex Insurance” компанияси ҳомийлигида ташкил этилади. Маросимда қуйидаги 10 та нуфузли номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, тантанали равишда тақдирланади:
1. Йил олими
2. Йилнинг энг яхши олий таълим муассасаси
3. Йилнинг энг яхши нодавлат олий таълим муассасаси
4. Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти
5. Йилнинг энг яхши илмий нашри
6. Йилнинг энг инновацион университети
7. Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун
8. Йилнинг энг яхши тадқиқот маркази
9. Илм-фан ҳомийси
10. Йил олимаси
“Science and Innovation Awards – 2025” тадбирида Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари, олий таълим муассасалари ректорлари, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, академиклар, профессор-олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда илм-фан жамоатчилиги иштирок этиши кўзда тутилган.
Тадбир дастурида илм-фан ва таълим муассасалари кўргазмалари, махсус концерт дастури, “Ўзбекистоннинг таниқли олимлари – 2025” ҳамда “Менинг муваффақият йўлим” биографик энциклопедиялари тақдимоти ўтказилиши белгиланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда