Ўзбекистон Президенти ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди
Июнь 23, 2025. 22:37 • 54 сония
• 111
ТОШКЕНТ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳонга чиқиш йўлларига ва ташқи савдо алоқаларига салбий таъсир этмай қолмайди.
Шу боис вазиятни тўғри баҳолаб, ташқи савдо, инвестиция, транспорт соҳаларида тезкор чоралар кўриш шартлиги қайд этилди.
Хусусан, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, юкларни бошқа хавфсиз портларга кўчириш зарур. Бу эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ташиш харажатининг 30 фоизгача ошишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳамкор давлатлар билан муқобил йўлларни келишиш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа дахлдор идоралар раҳбарларига тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ишлаб, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш, маҳсулотларига қўшимча бозорлар топиш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни изчил давом эттириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония Императори билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди