Ўзбекистон Президенти Марко Рубио ва Сержио Горни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Октябрь 19, 2026. 21:50 • 2 дақ

• 69

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горга давлат мукофотларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Унинг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси эътироф этилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суриш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Сержио Гор эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Унинг сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, икки томонлама келишувларни амалга ошириш, америкалик сармоядорларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш