Ўзбекистон Президенти Самарқандда АҚШнинг “Traxys” компанияси бош ижрочи директорини қабул қилди

Октябрь 19, 2026. 18:45 • 2 дақ

• 16
Ўзбекистон Президенти Самарқандда АҚШнинг “Traxys” компанияси бош ижрочи директорини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун “Traxys” компанияси бош ижрочи директори Марк Кристоффни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган бир йил давомида “Traxys” компанияси билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани, жумладан, битимлар имзоланиб, Тошкент шаҳрида компаниянинг Марказий Осиёдаги илк минтақавий офиси очилгани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Америка технологиялари асосида муҳим минераллар, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

“Traxys” компанияси муҳим хомашё ва минералларни етказиб бериш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компания дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритиб, металлар ва минералларни харид қилиш, логистикасини ташкил этиш, молиялаштириш ҳамда сотиш билан шуғулланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш