Ўзбекистон ва Сербия спорт соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
Октябрь 20, 2026. 10:30 • 59 сония
• 95
БЕЛГРАД, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Сербия вакиллари баскетбол ва волейбол спорт турларини ривожлантириш, шу жумладан, спортчилар ҳамда мураббий кадрларини тайёрлаш масалалари бўйича онлайн-музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда Ўзбекистон спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Сербия спорт вазири Зоран Гаич, икки мамлакат баскетбол ва волейбол федерациялари вакиллари, шунингдек, қароргоҳи Будапешт шаҳрида бўлган Ўзбекистоннинг Сербиядаги элчиси Ойбек Шахавдинов иштирок этди.
Томонлар касбий тажриба алмашиш ҳамда спортчилар ва мураббийларни тайёрлашни такомиллаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Сербия томони ҳар икки спорт турини ривожлантиришга кўмаклашиш учун Ўзбекистонга мутахассисларни юборишга тайёрлигини билдирди.
Эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ва мураббий кадрларининг касбий маҳоратини оширишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси