Ўзбекистон Президенти Афғонистон раҳбариятига мамлакат Шарқида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Сентябрь 01, 2025. 20:37 • 40 сония
• 118
ТОШКЕНТ, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Афғонистон Шарқида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат муносабати билан мазкур мамлакат раҳбариятига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-канали маълумотига таяниб.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан биродар Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди", – дейилади хабарда.
Афғонистон Шарқида содир бўлган 6 магнитудали зилзила оқибатида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 2800 га яқин киши жароҳат олди, деб ёзди BBC News.
"The Guardian" сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди