Logo

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносини очдилар

Июль 02, 2025. 22:20 • 38 сония

489
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносини очдилар

ТОШКЕНТ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида бугун мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этдилар.

Етакчилар рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очдилар.

Давлат раҳбарлари дипломатларнинг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган самарали фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди.

Элчихона заллари Ўзбекистон ҳудудлари номи билан аталган. Президентимиз халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида заллардан бирига Қорабоғ номини беришни таклиф этди.

Якунда Президентлар элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш