Logo

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Боку шаҳридаги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйдилар

Июль 02, 2025. 21:04 • 38 сония

466
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Боку шаҳридаги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйдилар

ТОШКЕНТ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, янги боғ пойтахтнинг нуфузли ва жадал ривожланаётган "Оқ шаҳар" мавзесидан ўрин олди.

Лойиҳага кўра, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.

Боғ ҳудудида юртимиз меъморий обидалари нусхалари, сайилгоҳлар, яшил ҳудудлар, меҳмонхона, турли хил савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилади. Бинолар қурилиши ва безагида ўзбек миллий меъморчилиги анъаналари ҳамда нақшларидан фойдаланилади.

Маросимда икки давлат раҳбарлари биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, ушбу муҳим лойиҳа қурилишини бошлаб бердилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш