Ўзбекистон ва Эрон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Июль 24, 2026. 16:45 • 58 сония
• 52
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Эрон Президенти Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар тилади.
Ўзбекистон етакчиси Яқин Шарқ минтақасида кескинлик давом этаётганидан жиддий ташвиш билдириб, айни пайтда вазминликни сақлаш ва мулоқотни қайта тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.
Телефон суҳбати давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси