Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Июль 24, 2026. 16:15 • 2 дақ
• 93
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни муносабати билан самимий қутлаб, унга чин дилдан мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.
Садир Жапаров Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини юксак баҳолади.
Барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати тобора ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми жадал ўсмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари, жумладан, ишга туширилган Қўшма жамғарма доирасида амалга оширилмоқда. Йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Бўлажак олий даражадаги саммит кун тартибини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси