Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари музокаралар чоғида олий даражада эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратдилар
Июль 24, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 91
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чўлпонотада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жаноби Олийлари билан мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг юксак суръатини алоҳида қайд этдик. Давлатларимиз Раҳбарлари ўртасидаги фаол ва ишончли мулоқот барча йўналишлардаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Олий даражада эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик ҳамда ШҲТ, МДҲ, БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканимизни тасдиқладик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси