Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчиларининг Самарқанд саммити якунланди

Апрель 24, 2025. 19:21 • 32 сония

927
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчиларининг Самарқанд саммити якунланди

ТОШКEНТ, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Бугун Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё "АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки кунлик ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва олий мартабали меҳмон икки томонлама музокаралар ўтказдилар, "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуаси ва "Замонлар садоси" кўргазмаси билан танишдилар.


Туркман халқининг миллий етакчисини Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Ташриф тадбирлари якунлангач, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.


Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш