Минскда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Июль 09, 2026. 15:05 • 47 сония

92
Минскда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 9 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сарой олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон етакчисини Беларусь Президенти Александр Лукашенко самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш