Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Фузулий шаҳрига келди
Июль 03, 2025. 16:09 • 46 сония
• 510
ТОШКЕНТ, 3 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида бугун Фузулий шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон маданият вазири Одил Керимли ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шаҳар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий номи билан аталган. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бу шаҳар азалдан Қорабоғнинг "жанубий дарвозаси" ҳисобланади.
2020 йилдан бошлаб Фузулий тумани ва шаҳрида кенг кўламли қайта тиклаш дастури амалга оширилмоқда. 2021 йилда фойдаланишга топширилган Фузулий аэропорти барпо этилган муҳим объектлардан бири бўлди. Шаҳарда, шунингдек, замонавий турар жой мажмуалари, тиббиёт ва таълим муассасалари, инфратузилма объектлари қад ростлади, янгилари қурилмоқда.
2023 йил август ойида икки мамлакат етакчилари шаҳарда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан биродар халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида қурилган Мирзо Улуғбек номидаги замонавий мактабни очган эдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди